Покистон ҳукумати мамлакат иқтисодиётидаги оғир аҳволни эътироф этди

0
2454
Манба: The National

29 август куни Покистон Бош вазирининг молия масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳафиз Шайх, чет элдан кредитлар олиш ва Халқаро валюта жамғармасининг кредит дастурига қарамасдан мамлакат иқтисодиёти ҳали ҳам қийин аҳволда эканлигини тан олди.

Покистоннинг «Dunya News» телевизион канали хабарига кўра, журналистлар билан норасмий суҳбатда Ҳафиз Шайх ҳукумат солиқ йиғишни яхшилай олмаганини таъкидлади. Шу сабабли, Бош вазирнинг маслаҳатчисига кўра, Покистонда бюджет тақчиллиги рекорд даражага етган.

Ҳафиз Шайхнинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг устувор вазифаларидан бири, хусусан, зарар кўриб ишлаётган давлат компанияларини хусусийлаштиришни жадаллаштиришдир. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон ҳукумати «улар хусусийлаштириш борасида шошилмоқчи эмасликларини» айтган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг