Озод этилган Толибон маҳбуслари яна жанг майдонига қайтмоқдалар

0
1573
манба: AFP

Тарихий тинчлик шартномаси доирасида Афғонистон ҳукумати томонидан озод қилинган юзлаб толиблар жанг майдонига қайтишмоқдалар. Бу ҳақида чоршанба кунги баёнотида расмий Кобул ҳукумати айтиб ўтган.

Ҳукумат расмийлари қўзғолончилар гуруҳини шу йилнинг февраль ойида имзоланган шартномани бузганликда айбламоқда. «Жанг майдонига қайтган 580 маҳбус орасида Толибон қўмондонлари ҳам бор. Уларни озод этаётганимизда қайта қўлларига қурол олмасликка қасам ичишган эди», – деди Ички ишлар вазирлиги вакили Тариқ Арян.

Маълумки, Толибон ва Вашингтон ўртасидаги келишув президент Ашраф Ғани маъмурияти ва қўзғолончилар гуруҳи ўртасида маҳбуслар алмашинишини талаб қилган эди. АҚШ босими остида расмий Кобул жангарилар билан ҳал қилувчи музокараларни бошлаш ҳаракатлари доирасида уч ой давомида камида 6000 нафар Толибон аъзосини қамоқдан озод қилди.

Энди ҳукумат расмийлари 580 нафар толибон вакилининг исёнчилар сафига қўшилганини, аксарияти сўнгги ҳафталарда Ҳелманд ва Қандаҳор вилоятидаги ҳужумларда қатнашганини даъво қилмоқда. Жанглар натижасида деярли 40 минг киши ўз яшаш жойларидан кўчирилган. Мазкур ҳолат эса вазиятнинг яна қалтислашаётганлигини кўрсатмоқда.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг