Британия разведка хизматлари журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишидан уч ҳафта олдин ўғирлаб кетиш бўйича Ар-Риёд режалари ҳақида хабардор эди, дея хабар беради Daily Express бевосита ўзининг аноним манбаларига таяниб.
Аниқланишича, мутахассислар Саудия разведка хизмати вакилларининг ўзаро мулоқатларини қўлга киритишга мувофақ бўлишган.
Оҳирги ижрочиларига журналистни Туркияда ўғирлаш буйруғи берилди ва қаршилик кўрсатилганда вазиятга қараб ҳаракат қилиш хақида кўрсатма берилади. Британия ҳукумати Ар-Риёдга мурожаат қилиб, бу ўйлаган бу режаларини амалга оширмаликни сўраган.
Газетанинг ёзишича, журналист, Саудия Арабистонининг Яманда кимёвий қурол ишлатгани ҳақида мақола чоп қилишни режалаштиргани учун ўлдирилган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, журналист Жамол Қошиқчи октябрь ойида Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консуллигига ташрифидан сўнг йўқолган.
Кейинчалик унинг ўлдирилгани аниқланди. Яқинда унинг ўлдирилган жасади топилди.
Саудия Арабистони Бош прокурори журналистнинг ўлдирилиши қасддан амалга оширилганлиги хақида баёнот берди.