«Ноанъанавий ҳалол». РМК рақобатчидан сертификат олган гўшт фабрикасининг жазолангани хақида эълон қилди

0
1397

ОАЖ «Царицыно» чўчқа гўшти излари аниқланганлиги учун 100 минг рубл миқдоридаги жаримага тортилди.

Бу хақида Россия муфтийлар Кенгаши (РМК) матбуот хизматиРоспотребнадзорнинг Москва ЖАОдаги ҳудудий бўлимига таянган ҳолда хабар берган.
Ташкилотнинг маълумотларига кўра, чўчқа гўшти компаниянинг сосиска ва колбасаларида топилган.Бир неча йил олдин, РМКнинг «Ҳалол» стандартлаштириш ва сертификатлаштириш Халқаро маркази ОАЖ «Царицыно»ни“ҳалол” сертификатидан маҳрум қилиб, ҳалол маҳсулот таркибида чўчқа гўшти қўшганлигини, ишлаб чиқаришни “қўпол равишда бузиш” дея тушунтириш берган эди.

Ўз навбатида, комбинатнинг ўзи ҳар сафар айбловларни инкор этиб келган ва таркибида чўчқа гўшти қўшилганлигини рад этувчисалбий натижали хулосаларни россиядаги халқаро даражали мустақил лабораториялардан тақдим этиб келган. Кейинчалик корхона “ҳалол” сертификатини олиш учун РМКнинг рақобатчиси бўлган, ”Ҳалол”ни аудит қилиш ва назорати бўйича Марказ” МЧЖ хусусий тижоратфирмасидан (Қозон ш.)олишга қарор қилган. 

РМК матбуот хизмати ўзининг хабарида “жанжалкашлиги билан машҳур” «Царицыно»ОАЖни дуоибад  қилди ва эътиқод қилувчиларга ”Ҳалол”ни аудит қилиш ва назорати бўйича Марказ” МЧЖ хусусий тижоратфирмаси томонидансертифактланган маҳсулотларни сотиб олмасликка чақирди.

Манба:ИА IslamNews: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг