Нетаньяху «кучли сионист ҳукумати»ни яратиш учун музокараларни бошлашга ваъда берди

0
2201
фото: Яндекс

Аммо Исроил Бош вазири парламент сайловларининг расмий натижалари эълон қилинишини кутиш керак, деб ҳисоблайди.

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху яқин кунларда «кучли сионист ҳукумат» тузиш бўйича музокараларни бошлайди, аммо 17 сентябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларининг расмий натижалари эълон қилинишини кутиш керак, деб ҳисоблайди. У Тель-Авивда ўзи раҳбарлик қилаётган “Ликуд” партиясининг сайловолди штаб-квартирасида тарафдорлари билан учрашувда тегишли баёнот билан чиқди. Бош вазирнинг нутқи Исроил телевидениесининг асосий каналларида намойиш этилди.

«Яқин кунларда биз кучли сионист ҳукуматни яратиш учун музокараларни бошлаймиз. Бизга Исроил яҳудийларнинг давлати эканлигини тарғиб қилишда давом этадиган ҳукумат керак. Мен бу ҳақида ўнг қанот партиялар раҳбарлари билан гаплашдим», деди Нетаньяху.

Бош вазир Исроил улкан муаммоларга дуч келишини таъкидлади. «Биз доимо Эронга қарши ва қўрқмасдан ҳаракат қилмоқдамиз. Тез орада АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроилнинг келажагини белгилайдиган ўз режасини тақдим этади ва биз ишлаган ютуқларимизни таъминлашимиз керак», деб давом этди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг