“НАТО терроризм хавфини англаб етмас экан  Туркия унга қарши чиқаверади”-Эрдоған

0
1670
Фото: Al Jazeera

“Агар Туркия террорчи деб ҳисоблаган гуруҳларни НАТО ҳам террорчи деб тан олмаса биз унинг Болтиқбўйи давлатларини мудофаа қилиш режасига қарши чиқамиз”,  деди Туркия президенти Таййип Эрдоған сешанба куни.

Сўнгги пайтларда Туркия ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари ўртасидаги алоқалар кескинлашди. Бунга Анқаранинг Россиядан мудофаа тизимини сотиб олиши ва Сурия шимолида олиб борган ҳарбий ҳаракатлари сабаб бўлди.

Туркия,  Франсия,  Германия ва Буюк Британия давлатлари ҳозирда Лонданда давом этаётган НАТО саммити доирасида алоҳида йиғилиш ўтказиши кутилмоқда. Бу учрашувда,  асосан,  Туркиянинг Сурия шимоли-шарқида хавфсиз зонани барпо этиш режалари муҳокама қилинади. Ушбу муаммо  ҳозиргача Анқаранинг Европа иттифоқчилари танқидига сабаб бўлиб келмоқда.

Manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг