NASA, SpaceX ва Boeing иш жойидаги хавфсизлик маданиятини кўриб чиқади

0
1508

Американинг NASA космик агентлиги сешанба куни SpaceX и Boeing Co  компанияларининг иш жойидаги хавфсизлик маданиятини кўриб чиқади, чунки иккала компания ҳам Халқаро космик станцияияга астронавтларни учиришга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Авиация ва космик тадқиқотлар миллий маъмурияти келгуси ойлар мобайнида режалаштирилган экипажларнинг синовдан ўтган парвозлари олдидан компаниянинг «маданий баҳоларини ўрганиш», шу жумладан гиёҳванд моддаларга қарамлик шартларига амал қилинишини ҳам кўриб чиқишни айтди.

«Биз, миссияни бажариш давомида бизнес шерикларимизнинг иш жойидаги барча хавфсизлик талабларига жавоб беришини кутамиз”, дейилади NASA баёнотида.

NASA бу ҳаракатнинг сабаблари ҳақида қўшимча маълумот бермади, бироқ бу хабарни илгари сурган Washington Post газетасининг шарҳловчиси, сентябрь ойида жонли подкаст вақтида, виски шаробидан истеъмол қилиб, қисқагина марихуанни тортган пайтдаги SpaceX асосчиси Илон  Маскнинг хатти-ҳаракати билан изоҳлади.

SpaceX ва Boeing космик кемалари, “Аждарҳо” ва “Старлинер” ёрдамида 2019 йил астронавтларни космосга жўнатиш учун NASA тижорат экипажлари дастури доирасида танланган иккита асосий пудратчилардир.

Boeing электрон почта орқали қилган баёнотида, NASA шериги сифатида миссияга содиқлигини, ўз одамларининг ва уларнинг иш муҳитини, ўз маҳсулотларининг бут, хавфсиз ва сифатли таъминлашини айтган.


SpaceX, хавфсиз иш муҳитини яратиш учун фаол равишда ишлаётгани хақида баёнот берган.
«Биз, гиёҳванд моддалардан ҳоли ва иш жойидаги кенг муҳитни таъминлаш бўйича дастурларимизнинг амалдаги шартнома талабларидан ҳам ошиб кетишига ишончимиз комил «, – дея таъкидлади Reuters агентлигига SpaceX .

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг