Мусулмон мамлакатлар Трампнинг яқин Шарқ бўйича тинчлик режасини рад этишди

0
1573
Фото: AFP

Душанба куни Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) АҚШ маъмуриятининг Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича таклиф этган режасини рад этиб, ташкилотга аъзо давлатларни ушбу режани амалга оширишга ёрдам бермасликка чақирди.

«ИҲТ АҚШ ва Исроилнинг бу режасини рад этади, чунки у Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларига жавоб бермайди ва тинчлик жараёнининг шартларига зиддир», – дейилади баёнотда.

АҚШнинг ўтган ҳафтада эълон қилган режасига кўра, Исроил баҳсли шаҳар бўлган Қуддус назоратини сақлаб қолади ва Фаластин ҳудудидаги яҳудийлар яшайдиган жойларини ҳам ўзига қўшиб олади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг