Муфтий республика мусулмонларини Рамазон ҳайитини уйда нишонлашга чақирмоқда

0
1943
Фото: golosislama.com

Доғистон муфтийлиги республика аҳолисини ўз-ўзини изоляция қилиш режимига риоя қилишга ва Рамазон ҳайитини (Ийд ал-Фитр) уйда нишонлашга чақирди.

Муфтий Шамил Алихонов республика мусулмонларига «ҳозирда кенг тарқалган касаллик кўплаб биродарларимиз ва опа-сингилларимизнинг ҳаётига зомин бўлди», – деб эслатиб ўтди.

У «меҳмон чақириб, мўл-кўл тантаналарни ўтказмасликни, қабристонларни зиёрат қилмасликни (жумладан, бунинг учун қишлоқларга бормасликни) ҳамда Ҳайит намозини уйда адо этиш”ни сўради.

Шунингдек, у Доғистон аҳолисидан «фарзандларимизни юқиши мумкин бўлган инфекциядан ҳимоя қилишни ва уларни совғалар ва ширинликлар йиғиб келиш учун кўчага чиқармасликларини» сўради.

«Ишончим комилки, барча эҳтиёткорлик қоидаларига ва шифокорларнинг тавсияларига риоя қилган ҳолда, биз Яратганнинг иродаси ва марҳамати билан одатдаги ҳаёт тарзимизга қайтишимиз мумкин» деди Доғистон муфтийси.

Умуман олганда, кутилганидек, бу йил Ийд ал-Фитр (Рамазон ҳайити) ҳам худди Рамазоннинг ўзи каби ғайриоддий тарзда ўтказилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг