Москва муфтийси Россияда кўпхотинлиликни қонунийлаштиришни таклиф қилди

0
4229
Фото:© РИА Новости / Михаил Воскресенский

Бутун Россия бўйлаб кўпхотинлиликни қонунийлаштириш аёллар сонининг эркакларникига нисбатан сезиларли устунлиги туфайли юзага келган бир қатор ижтимоий муаммоларни ҳал қилади, дейди Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов РИА Новости агентлигига.

Аввалроқ Россия Федерацияси Мусулмонлар диний бошқармаси раҳбари шайх Равиль Гайнутдин мамлакатнинг мусулмонлар яшайдиган минтақаларида кўпхотинлиликни қонунийлаштиришни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаган эди. Унинг сўзларига кўра, кўпхотинлилик «40 та жазман ва улар учун ҳеч қандай жавобгарликсиз» ва ноқонуний болалардан кўра яхшироқдир экан.

Муфтий Россияда аёллар сони эркакларникидан ошишини ҳисобга олишни инобатга олишни сўради – Федерал Давлат статистика хизмати маълумотларига кўра, бу миқдор 10 миллионга боради. Бундан ташқари, Россияда «аёллар бева ёки ажрашган» ҳолатлар кўпчиликни ташкил этади. Бундан ташқари, кўпхотинлилик бир қатор ҳудудларда, масалан, Татаристон, Чеченистон ва Доғистонда мавжуд, деди у.

«Кўпхотинлиликни қонунийлаштириш аёллар ҳуқуқларининг кафолати бўлади. Ижтимоий нуқтаи назардан, бундай аёллар бугунги кунда мутлақо ҳимоясиздир. Шариат қонунлари мусулмон ҳаётининг асоси бўлишига қарамай, мамлакатимиздаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар Россия қонунлари асосида тартибга солинади. Шунинг учун механизмни яратиш жуда муҳимдир. Қонунчилик доирасида ҳимоя қилинса, шунда аёллар иккинчи тўлақонли эр-хотин бўлишлари мумкин, бу кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Бундан ташқари гуноҳ ва зинокорлик кам бўлади ва булар ҳозир жуда тез тарқалмоқда», – дейди Ильдар Аляутдинов.

Унинг таъкидлашича, бу масалалар фақат ваколатли органлар томонидан, Ислом ҳуқуқи бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда кўриб чиқилиши керак. «Кўпхотинлилик – бу мураккаб тизим бўлиб, унда нафақат ҳуқуқларни, балки ҳар бир эр-хотиннинг мажбуриятларини ҳам ҳисобга олиш керак. Бу ҳолатда эркакнинг зиммасида катта масъулият бўлади: бу моддий ёрдам, оилалар ўртасида бўш вақтни тенг тақсимлаш, болаларни тарбиялаш ва ҳ.к. Шунинг учун ҳар бир ҳолатни алоҳида кўриб чиқиш керак, ҳаётнинг турли шароитларини ҳисобга олиш керак, шунингдек, никоҳ учун барча шарт-шароитларни кўрсатиб бериш керак», – дея хулоса қилди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг