Мигрантлар алдаб шартномага имзо чектирилаяптими?

0
3963
Фото: COURTESY

Россиядаги асли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари мигрантларнинг патент расмийлаштириш учун миграция марказига боришганида ҳарбий шартномага алдаб, қўл қўйдириб олинаётгани ҳақида ёзишмоқда.

Юристларга кўра, Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларига патент учун зарур ҳужжатлар орасида ҳарбий хизматга ёлланиш шартномаси ҳам тақдим этилмоқда. Рус тилини билмайдиган ёки расмий ибораларда ёзиладиган ҳужжатларга эътиборсиз муҳожирлар ўзлари билмаган ҳолда, шартномага имзо чекаётган ҳоллари бўлмоқда.

Мигрантлар учун бепул юрист Валентина Чупик унга келиб тушаётган мурожаатларга асосан шартномага имзо чеккан мигрантлар патентга ҳужжат топиширилганини билдирувчи маълумотда белги қўйиш билан ажратилаётганини айтади.

Юрист Зарнигор Омониллаева ихтиёрига қарши шартномага имзо чеккан мигрантларга тавсиялар берди.

– «Агар ҳарбий шартномага билиб-билмай қўл қўйиб қўйган бўлсангиз, олдингизда учта йўл турибди. Чақирув келганида (телефон қилишганида) айтилган жойга бормай, ишлаб юриш, Россиядан зудлик билан чиқиб кетиш ва судлашиш», дейди ҳуқуқшунос.

Юристга кўра, мигрантлар учун бундай вазиятда Россиядан чиқиб кетиш варианти энг маъқулидир.

– Айниқса, сизга телефон қилиб, шартнома бўйича хизматга чақиргунларича чиқиб кетишга улгурсангиз умуман хавфсиз. Фақат билетларнинг нархини кўриб турибсиз, поезд ёки машинада эса навбатлар борлигини ҳисобга олинг, – дейди Зарнигор Омониллаева.

Шунингдек, юрист мигрантларнинг Россияда ҳар бир имзо чекадиган ҳужжатига диққатли бўлишга чақиради.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг