Дунёдаги энг кекса панда 37 ёшга тўлди

0
2277
Манба: Toronto Star

Хин Хинг номли дунёнинг  энг кекса пандаси 37 ёшга тўлди.  Хитойдаги Чонгқинг ҳайвонот боғида ўтказилган махсус зиёфатда унга севимли торти ҳадя қилинди.

“Гигант пандалар одатда ёввойи табиатда13-19 ёшгача яшайдилар, тутқинликдаги пандалар эса 20 ёшгача яшашлари мумкин,  баъзилари ўттиз ёшдан ҳам ошиб кетади.  Бизнинг гигант панда Хин Хинг 37 ёшда, у дунёдаги энг кекса панда. Агар унинг ёши инсон ёши билан солиштирилса, ҳозир у 100 ёшли кекса одам билан тенг”, деди Йин Янқианг,  Чонгқинг ҳайвонот боғидаги Panda Houseнинг бош технология ходими.

Хин Хинг ушбу ҳайвонот боғига 1983 йилда олиб келинган ва 1992 йилдан насл бера бошлаган. 2002 йили 20 ёшида у эгизак пандаларни дунёга келтирди. Бу эса, пандалар орасида энг кекса ёшда насл қолдириш бўйича рекорд ҳисобланади.

Ҳаёти давомида у саккиз марта ҳомиладор бўлиб,  10 та чақалоқ пандани туғди. Кўриниб турибдики,  у барча ҳайвонот боғидаги пандаларнинг бувисидир.

«2018 йил охирига келиб,  Хин Хинг авлодлари сони 137 кишига етди.  Улар 20 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда, шу жумладан АҚШ,  Канада,  Япония,  Белгия,  шунингдек,  Ченгду шаҳридаги Хитой Гигант Панда тадқиқот марказида яшайдилар.  Унинг авлодлари кўп жойларда яшайди», деди Йин.

Айни пайтда Хин Хингнинг соғлиғи яхши, унинг вазни 98 килограммдир. Ушбу панданинг фаровон ҳаёт кечириши учун унинг қон босими ҳар куни назорат қилинади, вазни ҳар 15 кунда ўлчанади ва ҳар 3 ойда қон таҳлили ўтказилади. Ҳайвонот боғида унга 2 нафар ходим ғамхўрлик қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг