Маслаҳат

0
2013
Фото: www.pinterest.com

Бир куни Иброҳим Адҳамнинг олдига Гуноҳ қилишдан ўзини тияолмайдиган ярамас одам келиб: «Гуноҳ қилмасдан туроляпман, шу ҳолимга узр борми, маслаҳат беринг», – деди.

Иброҳим Адҳам: «Агарда айтмоқчи бўлганим бешта шартнинг биронтасини қилолсанг шунда хоҳлаганингча Яратганнинг буйруқларини бажармасдан гуноҳ қилаверсанг бўлади» – деди.

Сўнг савол берувчи диққат билан унинг гапларини эшита бошлади.

Иброҳим Адҳам гапини давом эттирди:

– Биринчи шарт, агар гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Аллоҳнинг тақдиридан бошқа тақдир топ.

– Аллоҳнинг тақдиридан бошқа тақдирни қаердан оламан, бутун борлиқнинг тақдири, Аллоҳнинг хоҳиш ва иродаси билан бўлса,- дея таажубланди савол бергувчи.

– Унда қандай қилиб қилган ишинг учун Аллоҳнинг тақдиридан қочиб, жазодан қутилмоқчисан, – ундан ҳам кўпроқ таажубланди Иброҳим Адҳам.

-Иккинчиси, – деди Иброҳим Адҳам, – агарда Аллоҳга осий бўлиб, гуноҳ қилишни хоҳласанг Аллоҳнинг ҳудудидан бошқа ҳудуд топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин

– Бундай жойни қаердан топаман, бу дунёда осмону – ерининг барчаси ёлғиз Ўзига тегишли бўлса! – деди ҳаяжонланиб.

– Шундай экан, қандай қилиб Аллоҳнинг худудидан, унинг инъомидан фойдаланиб буйруқларига осий бўлмоқчисан!?, – ундан ҳам кўпроқ кўпроқ ҳаяжонланиб жавоб берди Иброҳим Адҳам.

Учинчиси, агар гуноҳ қилишни хоҳласан Аллоҳ кўрмайдиган жойга бориб, унга билдирмасдан қилгин!

– Эй Иброҳим, нимлар деябсиз? Бундай жойни қаердан топаман? Ҳеч қандай жой йўқки Аллоҳ мени кўриб турмаса. Аллоҳ барча борлиқдан огоҳ Зодку!, – хайратланиб сўради савол бергувчи.

– Агар Аллоҳ кўрмайдиган, билмайдиган жой йўқлигини билсанг, қандай қилиб кўриб, билиб туришини билганинг ҳолда Унга осий бўлаоласан, – ундан ҳам кўпроқ хайратланиб жавоб берди Иброҳим Адҳам.

– Тўртинчиси, қачонки жонингни олгани Азроил келса ундан жонингни олмай туришини, тавба қилиб, гуноҳларингни ювишга фурсат сўрай олсанг.

– Бунинг ҳам иложи йўқ. Аҳир ўлим фариштаси ҳеч кимга муддат бермайдику, – деди савол бергувчи.

– Унда жон олувчи фариштани хоҳлаган вақтда клишини, келганда ҳам сенга товба учун фурсат қолдирмаслигини билиб туриб қандай қилиб Аллоҳга гуноҳ қилмоқчисан!?, – сўради Иброҳим Адҳам.

Жавоб бўлмагач, Иброҳим Адҳам гапини давом этдирди:

– Энг оҳирги бешинчи шарт, ҳеч бўлмаса шу шартни бажарагин: Қачонки дўзахнинг азоб фаришталари сени дўзахга бошлаганида уларга қарши туриб, дўзаҳга кирмай қолаолсанг анашунда бемалол гуноҳ қилавергин!

Шундай қилиб савол бергувчи ўз хатоларини тушуниб етиб узоқ вақт кўз ёш тўкди. Сўнг барча гуноҳлардан покланиб хаётини тўғри йўлга қўйиш учун жўнаб кетди.

Эй биродарим, қулоқ сол! Юқридаги бешта шартни бажара оласанми? Агар бажара олсанг гуноҳлар ботғоғида қолавер!

Бажара олмасанг, бажараолмайсан ҳам, ўрнингдан тургинда тавба кўзёшларинг билан гуноҳларингни юв! Яратганнинг розилигини топиш пайида бўл! Токи Аллоҳнинг хузурига ёруғ юз билан бораолгин!

 

assalam.ru дан

Акбаржон Абдулмажид таржимаси

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг