Масжидларда гунг кишилар учун шароит яратилди (Фотолавҳа)

0
1716

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан келажагимиз ворисларини ҳар тарафлама етук қилиб тарбиялаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Айниқса, имконияти чекланган (кар-соқовлар) шахсларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериляпти.

“Адолат “ СДП Тошкент шаҳар Олмазор тумани кенгаши 24-Сағбон сайлов  округи депутати Луиза Хикматова ҳамда хусусий тадбиркор Муҳаммадбобур Ходжаев билан ҳамкорликда  Ўзбекистан  VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси қошидаги  ООО IT-ASIA” “Surdo online Uzbekistan дастури орқали пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Ат-Термизий” жомъе масжидида имконияти чекланган (кар-соқовлар) инсонларга намоз ўқишлари учун алоҳида хона ажратилиб, мониторда “Surdo online Uzbekistan дастури ўрнатилди.

Унда сурдотаржимон масжид имом хатибининг маърузасини  сурдо онлайн тарзда имконияти чекланган (кар-соқовлар) инсонларга етказиб берaди.  

Ўз  ўрнида 12 июль кунги жума номозида “Ат-Термизий” имом хатиби Роббимқул Муҳаммадиев ва жума намозига йиғилган юртдошларимиз мазкур лойиҳани жорий этган саҳоватпеша инсонлар ҳақига дуо қилишди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг