БМТ: Эфиопиянинг Тиграй шаҳри озиқ-овқат ва дори-дармон таъминотидан узилиб қолди

0
1394
манба AFP

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Эфиопиянинг шимолий Тиграй минтақаси озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа бирламчи эҳтиёжла таъминотидан узилиб қолганлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Маълумки, Эфиопия Бош вазири Абий Аҳмед минтақавий кучларни федерал ҳарбий базага ҳужум қилганликда айблаб, ўтган ҳафта Тиграй Халқни озод қилиш фронтига қарши ҳарбий кампанияни бошлаган эди.

Ҳозирда минтақадаги аҳвол жудаям оғир, телефон алоқалари ҳали ҳам ишламаяпти, ёрдам марказлари жиддий шикаст кўрган. Бу ҳақида БМТ нинг Инсонпарварлик масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоботида маълумот берилган.

«Тиграйга транспортни олиб ўтишга рухсат берилмайди, бунинг натижасида асосий товарларнинг етишмовчилиги пайдо бўлиб, бу биринчи навбатда энг қашшоққатламга таъсир қилмоқда», дейди БМТ Комиссияси.

Уруш бошланганидан бери Судан 10 мингдан зиёд эфиопиялик қочоқларни қабул қилди. Бу ҳақида Судан ҳукумати ўз баёнотида маълум қилган.

44 ёшида Африканинг энг ёш раҳбари бўлган Абий шу пайтгача Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Африка Иттифоқи ва бошқаларнинг зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва музокараларга чақириқларига қаршилик кўрсатмоқда.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг