Ливияда турклар Ми-35 зарба берувчи вертолётини уриб туширишди (видео)

0
1857
Фото: topcor.ru

Ливиядаги ЛМА ва МБҲ кучлари демаркация қилинган ҳудудда жойлашган турк ҳарбийлари Россияда ишлаб чиқарилган Ми-35 вертолётини уриб туширишди. Уч кишидан иборат экипаж ҳалок бўлди, ҳеч кайси қочиб қутулишга улгурмаган.

Ливия миллий армияси ва Анқара томонидан қўллаб-қувватланадиган Миллий Бирлашув Ҳукумати кучлари ўртасидаги тўқнашув пайтида Мисрат шаҳар ҳудудида Ми-35 вертолёти уриб туширилди. Кўп эҳтимол билан, бу, манашу ҳудуд яқинда жойлаштирилган Туркиянинг «HISAN» ҳаво мудофааси тизими ёрдамида амалга оширилган.

Ливия миллий армияси ҳарбийлари жанговар операцияларда кўпинча рус вертолётларидан фойдаланишади, аммо шу пайтгача уларни уриб туширишнинг имконияти бўлмаган. Ушбу учувчи транспорт воситалари ердаги душман ҳарбий карвонларига қарши ҳаводан туриб ҳужумлар уюштириш учун жуда мос келади.

Аввалроқ, Халифа Хафтар қўмондонлиги остида Ливия армияси вертолётлари Мисрат яқинидаги Миллий Бирлашув Ҳукумати позициясига қарат ҳужум қилингани ҳақидаги видео эълон қилинган эди. Видео акцияда иштирок этган Ми-35 вертолёти бортидан туриб тасвирга олинганди.

Ливиядаги фуқаролар қарама-қаршилиги 2011 йилда, баъзи Ғарб давлатлари кўмагида мухолифат кучлари томонидан бошланган Муаммар Қаддофи режими ағдарилгандан кейин бошланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг