«Левада»: Путиннинг рейтинглари тарихий минимумга тушиб кетди

0
2258
ФОТО: ТАСС

Карантиндаги россияликлар даромадларидан маҳрум бўлиши ва давлат томонидан қўллаб-қувватланмаётгани ортидан, президент Владимир Путин фаолиятини «маъқуллаганлар» ва «ишонч» билдирганларни йўқотишда давом этаётганлигини “Левада-Центр” социологлари аниқлашди.

24-27 апрель кунлари ўтказилган сўровларда, президентнинг ҳокимиятдаги 20 йиллик фаолиятига «очиқ» ва «ёпиқ» усулларда берилган баҳолар натижалари рекорд даражадаги пастга тушиб кетганлигини кўрсатди.

Социологларнинг аниқлашича, апрель ойи охирида респондентларнинг 59 фоизи Путиннинг фаолиятини «маъқуллашган». Бу март ойига нисбатан 4 фоиз пунктга паст, январь ойига нисбатан эса 10 фоиз пунктга паст ва Қримдан кейинги чўққига чиққан пайтидагига қараганда 26 фоиз пунктга камроқ (2015 йил март ойида 85%).

Президентни фаолиятидан норози бўлганлар улуши респондентларнинг 36% дан 33% гача камайди, аммо барибир 2015-17 (14-17%) кўрсаткичларидан деярли икки баравар ошган.

Иккиланаётганлар сони кескин равишда 2% дан 8% гача ошиб, бу ҳокимият сиёсатини тушунолмаётган фуқаролар сони ўсиб бораётганидан дарак беради.

“Левада” маълумотларига кўра, респондентдан ўзи ишонган одамнинг исмини айтиб «очиқ» савол бериш йўли билан жавоб бериш сўралганда, Путиннинг «ишонч» рейтинги 28 фоизга тушиб кетган.

Икки йилдан сал кўпроқ вақт ўтгач, Путин ишончнинг ярмини йўқотди: 2017 йил ноябрь ойида бу 59%, 2018 йил июнь ойида – 48%, 2019 йил мартда – 41%, 2020 йил январда – 35%.

Ўз ташаббуси билан, Путинга ишонч билдирган респондентларнинг ижтимоий ҳолати қуйидагича кўринади: бу қоида тариқасида, ўртача маълумотли одамлар, қариялар (40%), кўпинча ўзига тўқ бўлган аёллар, яна кўпинчалари қишлоқ аҳолиси ёки кичик шаҳарларнинг аҳолиси, дея қайд этиб ўтди “Левада –Центр” раҳбари Лев Гудков.

Путинга бўлган ишонч кўрсаткичлари ўртачадан ҳам паст бўлганлар ёшлар (12%) , маълумотли респондентлар орасида, шунингдек сезиларли даражада камбағаллар орасида (22%) экан.

Гудковнинг таъкидлашича, Путинга таянч бўлиб турганлар ҳанузгача сақланиб қолмоқда: ижтимоий ва маданий периферия, нисбатан кўпроқ консерватив кайфиятдагилар бўлиб, буни боиси, ўз ҳаётларини яхши томонга ўзгартиришга қодир бўлган, маълум ижтимоий сармояга эга бўлган гуруҳлардир. «Бироқ, бу фонда янги ҳолатлар юзага чиқмоқда: давлатни, ҳокимиятни ва маъмуриятни айблайдиган қашшоқларнинг норозилиги кучайиб бораётган иқтисодий инқироз шароитида, кутилган ёрдамни ололмасликлари ва яқин келажакда ўзларининг тирикчиликларини йўқотиш эҳтимоли борлар», дея хулоса қилади социолог.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг