Коронавирус Ироққа ҳам етиб келди

0
2030
Фото: REUTERS/Alaa al-Marjani

Душанба куни Ироқнинг Нажаф шаҳрида коронавирус билан касалланган биринчи бемор аниқланди.

У эронлик талаба бўлиб, Нажафда илоҳиёт бўйича таҳсил оларди. Маҳаллий соғлиқни сақлаш манбасининг хабар беришича, бемор таҳсил олган диний мактабдаги барча ўқувчилар карантин қилинган ва вирус бўйича текширилган. Шунингндек, йилнинг ўртасида бўладиган имтиҳонлар кейинга қолдирилган.

Эронлик талаба чегара ёпилмасидан олдин Ироққа кириб келган. Кейинчалик текширилганда унда коронавирус борлиги аниқланган. Бемор карантинга жойлаштирилди ва тиббий ходимлар халқаро соғлиқни сақлаш стандартларига риоя қилмоқдалар, дея хабар беради вазирлик.

Бу ҳолат сабабли Нажаф шаҳридаги шиа мусулмонлари учун энг муқаддас жойлардан бири бўлган Имом Али зиёратгоҳи ва шу номдаги масжид вақтинча ёпилган хамда улар қайта очилишидан олдин дезинфекция қилинган.

Ушбу жой ҳар куни минглаб зиёратчиларни қабул қилади ва йилига камида 8 миллион киши бу ерга ташриф буюради.

Коронавирус сўнгги бир неча кунда дунё бўйлаб авж ола бошлади. Жумладан, Эрон, Италия ва Жанубий Кореяда касалланганлар сони кескин кўпайган. Хитойнинг ўзида деярли 77,000 киши коронавирусни юқтириб олган ва 2,500 дан ортиқ одам унинг оыибатида ҳаётдан кўз юмган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг