Коронавирус ҳақидаги сўнгги маълумотлар

0
1772
Фото: Reuters

Қуйида Хитойда тарқалган коронавирус ҳақидаги сўнгги маълумотлар билан танишамиз.

-Вирус Хитойда яна 98 кишини ҳаётдан олиб кетди ва бу билан умумий қурбонлар сони 1868 тага етди. Касалланганлар сони эса 72,436 тани ташкил қилмоқда.

-30 январдан бери Хитойда ҳар куни 2000дан ошиқ кишида вирус аниқланмоқда. 11 февралдан бошлаб ҳар кунлик қурбонлар 100 тадан кўпроқни ташкил қилмоқда эди.

-Хитойдан ташқари яна 26 мамлакатда 827 киши вирусдан азият чекмоқда ва уларнинг бештаси ҳаётдан кўз юмган.

-3 февраль куни Япониядан карантинга олинган «Diamond Princess» кемасидаги 400 га яқин йўловчининг вирус текшируви натижалари ижобий бўлди.

-Японияда кемада карантин остида бўлган 300 дан ортиқ Америкалик йўловчилар АҚШдаги ҳарбий базаларга жўнаб кетишди.

-Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг душанба куни эълон қилган маълумотларига кўра, вирусни юқтириш ҳолатлари камаймоқда.

-Токио Марафони ташкилотчилари 1 мартдаги мусобақа иштирокчилари сонини чеклашга қарор қилдилар ва унда фақатгина профессионал спортчиларгина қатнаша оладилар. Бу билан 38, 000 та оддий одамлар унда қатнашмайдиган бўлди.

– 23 февраль куни Япония Императори Нарухитонинг ўзининг туғилган кунида оммага қиладиган нутқи бекор қилинди. Ушбу тадбирда мунтазам равишда ўн минглаб одамлар қатнашарди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг