Коронавирус эффекти: Тарихда биринчи марта БМТ Бош Ассамблеяси виртуал тарзда ўтказилади

0
1663
manba: Wikipedia

Коронавирус пандемияси туфайли бу йилги БМТ Бош Ассамблеяси виртуал тарзда ўтказиладиган бўлди. Бу ҳолат тарихда илк бор юз бермоқда.

“Ушбу йиғилишнинг ўтказилиш вақти ҳар йилдагидек 22-29 сентабрга белгиланган, аммо унда мамлакатлар раҳбарларининг олдиндан ёзиб олинган видеоёзувлари намойиш этилади. Менинг тахмин қилишимча,коронавирус пандемияси туфайли халқаро саёҳатларга ва катта миқёсдаги йиғилишларга қўйилган тақиқлар 2020 йилнинг сентабр ойида ҳам давом этади. БМТга аъзо давлатларнинг президентлари,бош вазирлари ёки бошқа масъул шахслар ассамблея бошланишидан камида беш кун аввал ўзларининг ёзиб олинган нутқларини ташкилотга юборишлари керак”дейди БМТ Бош Ассамблеяси президенти Тижжани Муҳаммад Банде БМТга аъзо давлатларга мурожаат қилар экан.

Ўтган ойда БМТ бош котиби Антонио Гутерреш ҳам коронавирус сабабли дунё мамлакатларининг раҳбарлари режалаштирилганидек сентабр ойида учрашишлари эҳтимолдан йироқ эканлигини айтганди.

Маълумот учун, БМТ Бош Ассамблеяси дунёдаги энг катта дипломатик йиғилиш бўлиб,у 1945 йилда БМТ ташкил этилганидан бери бирор марта бекор қилинмаган. Лекин,бу мажлис икки марта кейинга қолдирилган.Кечиктиришларнинг биринчиси 1964 йилда иқтисодий инқироз туфайли, иккинчиси 2001 йилда АҚШдаги террор туфайли содир бўлган.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг