«Коронавирус душманларимизнинг қуролига айланмаслиги керак» -Эрон президенти

0
1556
Фото: Official Presidential website/Handout via REUTERS

Чоршанба куни Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус қурбонлари 19 кишига етганини маълум қилди. Аммо, президент Ҳасан Руҳоний Эронда вирус тарқалишига жавобан шаҳар ва туманларни карантин қилиш режалаштирилмаётганини айтган. Руҳоний Эроннинг узоқ йиллик душмани бўлган АҚШни вирус қўрқуви билан мамлакатни сусайтиришга уринишда айблади.

«Биз Американинг орамизда коронавирус ваҳимасини тарқатиб, ижтимоий фаолиятимизни тўхтатишига йўл қўймаслигимиз керак», деди Руҳоний.

Руҳоний, шунингдек, коронавирус Эронда бизнеснинг ривожланишига халақит берадиган душман қуролига айланмаслиги кераклигини айтди.

«Коронавирус мамлакатда иш ва ишлаб чиқаришни тўхтатиш учун уринаётган душманларимизнинг қуролига айланмаслик керак», деди Руҳоний.

Қўшма Штатлар 2018 йилда кўп томонлама ядровий битимдан чиқиб, Теҳронга қарши санкцияларни қайта жорий қилганидан бери Эрон иқтисодиёти катта зарар кўриб келмоқда.

Шуни қўшимча қилиш жоизки, Эронда вирус туфайли Хитойдан кейинги энг кўп ўлим ҳолати қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Киануш Жаҳанпур 139 кишида эпидемия аниқланганини маълум қилган.

«Биз шиаларнинг муқаддас қадамжоларига қисман чекловлар қўйишга қарор қилдик ва баъзи шаҳарларда бу ҳафта жума намози ваъзлари ўтказилмайди», деди соғлиқни сақлаш вазири Саид Намаки давлат телевидениясига.

Унинг сўзларига кўра, мактаблар ва баъзи университетларнинг ёпилиши яна бир ҳафтага чўзилиши мумкин. Ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб концерлар ва футбол ўйинларини бекор қилиш ҳамда кўплаб вилоятлардаги мактаблар, университетларни ёпиш тўғрисида буйруқ берди ва аҳолини кўчага чиқмасликка чақирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг