Келаси ҳафтада АҚШ ва Россия вакиллари ядро қуроллари бўйича музокара ўтказишади

0
1381
manba: Reuters India

АҚШ президентининг махсус вакили Маршал Биллингсли 22-23 июнь кунлари Австрияга бориб, Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рибаков билан қуроллар назорати бўйича музокаралар ўтказади, дея хабар берди АҚШ Давлат Департаменти жума куни.

“АҚШ Хитойга таклифнома юбориб, бу муҳокамаларга қўшилишга чақирди.Қўшма Штатлар бу уч мамлакатнинг қуроллар бўйича ўзаро ишонч сақлаган ҳолда шартномларда қатнашиши кераклигини айтган”, дейилади Давлат Департаменти хабарида.

АҚШ президенти Дональд Трамп 2010 йилда тузилган “Неw СТАРТ” шартномасини янгилаш учун АҚҲ ва Россия ўртасидаги ядровий қуроллар бўйича шартномларга Хитойни бир неча бор қўшилишга чақирган. ”New Start” шартномасида АҚШ ва Россиянинг стратегик ядро қуролларидан фойдаланиши бўйича чекловлар белгиланган бўлиб,унга кўра ҳар икки тараф ҳам 1550 тадан ортиқ ядро қуролига эга бўлмасликлари керак. Ушбу битимнинг муддати кейинги йилнинг февралида тугайди.

300 га яқин ядро қуролларига эга деб ҳисобланадиган Хитой Трампнинг бундай шртномаларга қўшилиш ҳақидаги таклифларини доимий равишда рад этиб келади.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг