Жанубий Кореяда 2018 йилда ўз жонига қасд қилишга уринганлар сони маълум қилинди

0
1919
Фото: ИА Регнум

Маълумотларга кўра, 2018 йилда Жанубий Кореяда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайди. Бу ҳақида «Yonhap News» мамлакат статистика хизмати вакилларига таяниб хабар бермоқда.

2018 йилда Жанубий Кореяда 13 670 киши ўз жонига қасд қилишга уринган, бу 2017 йилга нисбатан 9,7 фоизга кўп демакдир. Шунингдек, ўз жонига қасд қилиш даражаси 9,5 фоизга ошди ва ҳар 100 минг кишига 26,6 тани ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 2011 йилдан бери тўрт йил давомида кетма кет пасайиб келмоқда эди. 2011 йилда ўз жонига қасд қилиш даражаси ҳар 100 минг кишига 31,7 тани ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу кўрсатгич 24,3 та бўлган.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг