Жанубий Корея парламенти коронавирус туфайли ёпилди

0
1699
Фото: AFP

26 август чоршанба куни Жанубий Корея парламентидаги расмий йиғилишда қатнашган фотожурналистда коронавирус аниқланди.Шунинг учун Миллий Ассемблея 27 август куни ёпилди ва бир қанча депутатлар тест топшириб, карантинга олиндилар.

Жанубий Кореяда коронавирус сабабли парламентнинг ёпилиши биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Парламентда февраль ойида ўтказилган тадбирда қатнашганлардан бирида CОVID-19 аниқланганидан кейин ҳам бу ер вақтинча ёпилганди.

Жанубий Корея дастлаб дунё миқёсида Хитойдан ташқаридаги CОVID-19 энг кўп тарқалган мамлакат бўлган эди. Ўшанда корейслар вирус занжирини аниқлаш ва катта ҳажмдаги текширувлар натижасида мазкур пандемияни назорат остига олишга муваффақ бўлишган. Ўтган олти ойда кунлик янги касалланиш ҳоллари 30 ё 40 та атрофида бўлаётганди. Лекин, бугунги кунга келиб мамлакатда вирус яна авж олмоқда.

27 август куни Жанубий Кореяда 441 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди. Бу билан мамлакатдаги беморларнинг умумий сони 18 706 кишига етди. Янги касалланиш ҳолатларининг катта қисми пойтахт Сеул шаҳрида қайд этилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг