Туркиянинг Истанбул шаҳрида россияликларга ҳужум уюштирганликда айбланиб бир киши қўлга олинди.
Спутник ахборот агентлигининг берган маълумотларига кўра, якшанба куни кечқурун Истанбулда Туркия фуқароси бир нафар эркак ва икки аёлга пичоқ билан ҳужум уюштирган. Жабрланувчилар касалхонага олиб борилган, аммо, уларнинг жароҳатлари жиддий эмаслиги аниқланган.
Ушбу ҳолат камерага ёзувига тушиб қолди ва ижтимоий тармоқларда кенг миқёсда тарқалди.
«Гумондор ҳибсга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, у руҳий касал. Яраланган Россия фуқаролари ҳали ҳам касалхонада» дейилади Спутник берган хабарда.
Туркия жиддий жиноятлар, хусусан қотиллик ва қотилликка уринишлар билан курашишда давом этмоқда. Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, бу мамлакатда қотиллик даражаси ҳар 100 минг кишига 2,6 тани ташкил қилади.