Иштаҳанинг пасайиши ва мушаклардаги оғриқ: Коронавируснинг янги аломатлари аниқланди

0
760

Англияда коронавирусга чалинган беморларда олиб борилган янги тадқиқотда ушбу касалликнинг янги аломатлари аниқланди. Унга кўра, титроқ, иштаҳанинг пасайиши, бош оғриғи ва мушак оғриғи CОVID-19нинг янги аломатлари эканлиги айтилмоқда.Мазкур янги симптомлар вируснинг иситма, ҳид ва таъм билишнинг йўқолиши ва доимий йўтал каби аввалдан маълум бўлган белгиларига қўшилди.

Лондондаги Қироллик коллежи томонидан олиб борилган ушбу илмий изланишларда июнь ва январь ойлари оралиғида беморлардан олинган намуналар ва сўровномлардан фойдаланилган. Мазкур тадқиқотга 1 миллион киши қамраб олинган бўлиб,юқоридаги янги аломатлар кузатилган беморларнинг аксариятида CОVID-19 борлиги қайд этилган.

Тадқиқот олиб борилганларнинг 5-17 ёшлиларида асосан бош оғриғи кузатилган. Аммo, уларда иситма ва доимий йўтал кузатилмаган. 18-54 ёш тоифасида эса иштаҳанинг йўқолиши ва мушакларда оғриқ қайд этилган.

Шунингдек, ушбу тадқиқот натижаларида коронавируснинг янги вариантларининг аломатлари ҳам янгиланиб бораётган бўлиши мумкинлиги маълум қилинган. Масалан, коронавируснинг британча вариантига чалинганларнинг таъм ва ҳид билиш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли камроқ, аммо, уларнинг кўпчилигида доимий йўтал кузатилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг