ИШИД Бағдодийнинг ўлимини тасдиқлади ва  бу учун қасос олишини айтди

0
2057

Пайшанба куни ИШИД Абу Бакр ал-Бағдодийнинг Сурия шимолида  АҚШ томонидан ўтказилган операция пайтида ўлдирилганини тасдиқлади. Жангари гуруҳ ўз раҳбарининг ўлими учун АҚШдан қасос олишини ҳам айтган.

ИШИД вакиллари интернетда жойлаштирган Бағдодийнинг ҳалок бўлганини тасдиқловчи аудиода шундай дейилган: «Муртадлардан қасос олинг ва мушрикларнинг қони билан Худога яқинлашинг». Шунингдек, бу аудио тасмада Бағдодийнинг ўрнига Абу Иброҳим ал-Хошимий ал-Қурайший тайинланганлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ҳарбий операцияда ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилинганини эълон қилганди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг