Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлдирилиши ортидан ИШИДнинг янги раҳбари тайинланганлиги иддао қилинмоқда.
Newsweek агентлиги иддаосига кўра, ИШИД Бағдодийнинг ворисларидан бирини ўзининг етакчиси сифатида танлаган.
Хабарда ташкилотнинг янги раҳбари сифатида, яқинда Бағдодий томонидан диний ишларни бошқаришга тайинлаган Ҳожи Абдуллоҳ ал-Афари Абдуллоҳ Кардаш лақабли шахс хақида маълумотлар берилган.
«Бағдодий қўғирчоқ эди. У на операцияларда, на кундалик ишларда иштирок этмасди», – деди Newsweek агентлигига номини ошкор қилмаган махфий хизмат вакили.
«Бағдодийнинг қилган барча ишлари фақат «ҳа» ёки «йўқ» дейишдан иборат бўлган ва режалар тузмаган», дея маълум қилган махфий хизмат вакили.