Грузия Мудофаа Вазири: Бизни Россия туфайли НАТОга олишмаяпти

0
1541
манба: Википедиа

НАТО аъзолари Кремлнинг қаршиликлари туфайли Грузия алянсига қўшилиш тўғрисида ягона қарорга келолмайдилар. Бу ҳақда республика мудофаа вазири Иракли Гарибашвили 12 ноябрь куни Грузиянинг «Имеди» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“Биз ҳақиқатдан бошлашимиз керак. Бири бизнинг хоҳишимиз, иккинчиси эса, уни амалга ошириш усули. Бугунги кунда НАТО аъзолари орасида Грузиянинг аъзолиги борасида умумий келишув мавжуд эмас, албатта, бунда Россия омили ҳал қилувчи рол ўйнайди», деди Грузия Мудофаа Вазири Ираклий Грибашвили.

Грузия 1990 йилларнинг охиридан бери НАТО билан ҳамкорлик қилиб келади ва бир неча бор алянсга аъзо бўлиш истагини билдирган. 2008 йилда Бухарестда бўлиб ўтган саммитда НАТО Грузияни ЕИ аъзолигига қабул қилишга қарор қилди, аммо аниқ санани белгиламади.

Эслатиб ўтамиз, Грузиянинг амалдаги ҳукумати НАТО билан интеграцияни давом эттирган ҳолда НАТОнинг Афғонистондаги миссиясида иштирок этмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг