Гонгконг раҳбари янги хавфсизлик қонунига қарши чиқаётганларни “халқ душмани” деб атади

0
2043
манба: Reuters India

16 июнь куни Гонгконг раҳбари Керри Лам Хитой ҳукуматининг ушбу шаҳар-давлатда жорий қилмоқчи бўлаётган янги хавфсизлик қонунига қаршилик қилаётганларни бу ишларини тўхтатишга чақирди.Лам бу қонунга қарши чиққанларни “халқ душмани” деб атади.

Ўтган ойда Хитой ҳукумати Гонгконгда терроризм, давлатни Хитойдан ажратиб олишга уриниш,мавжуд ҳукуматни ағдариш ва мамлакат ишларига чет давлатларнинг аралашуви каби муаммоларни ҳал қилиш учун янги хавфсизлик қонуни жорий қилинишини эълон қилганди. Бу қонунга биноан Хитой хавфсизлик агентликлари Гонгконгда ўз базаларини жойлаштиришади.

Танқидчилар бу янги қонунни Гонгконгда амал қиладиган “бир мамлакат, икки тизим” режимига энг ёмон хавф эканлигини таъкидлашмоқда. Бу режим Буюк Британиянинг собиқ мустамлакаси бўлган Гонгконг 1997 йилда Хитойга қайтарилганда татбиқ қилинган бўлиб, унда Гонгконгнинг эркинликлари ва дунёнинг иқтисодий маркази бўлишини кафолатлаш мақсад қилинган.

Хитой ҳукумати ва Гонгконгнинг Керри Лам бошлиқ маъмурияти янги хавфсизлик қонуни эркинликларни чекламаслигини,балки баъзи “тартиб-бузарлар”га қарши қаратилганлиги ва мамлакатда барқарорликни таъминлашга ёрдам беришини таъкидлашган.

“Мен туҳмат ва бўҳтонлар қилиб бу қонунга қаршилик қилаётганларни бу ишларини тўхтатишга чақираман. Чунки, улар бу ишлари билан Гонгконг халқининг душманига айланишади. Аҳолимизнинг катта қисми мамлакатимизда барқарорликни тиклаш,хавфсизликни таъминлаш ва иш ўринларига эга бўлишни хоҳлашмоқда.Гонгконг мамлакат миллий хавфсизлигида катта кемтик бўлиб турибди.Шаҳримизнинг барқарорлиги ва ривожланиши хавф остида”, дейди Лам.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг