Гидрогель уйларни намликдан ҳимоя қилади

0
1885
Манба: building-tech.org/

Фрайбург университети олимлари, уйлар учун мўлжалланган, керакли пайтда намликдан ҳимоя қилувчи, ўз-ўзини айлантира оладиган қоплама ишлаб чиқдилар.

Дунёда автоном энергия манбалари масаласи кўндаланг бўлиб турибди ва баъзи олимлар энергияни катта ҳажмда сақлашга қодир тизимлар ва батареялар ишлаб чиқаётган бир пайтда, бошқалари эса электрэнергиясини умуман исроф қилмаслик ҳаракатини қилишмоқда.

Шундайлардан, Фрайбургдаги немис Университетининг олимлари уйларнинг ташқи қисмларини ҳаддан зиёд намликдан қандай ҳимоя қилиш кераклиги ва қурғоқчилик мавсумида уларга қуёшнинг киришига тўсқинлик қилиш йўлини ўйлаб топишди.

Бир куни, қарағай дарахтининг ёнғоқлари тузилишига аҳамият бериб, ёмғир пайтида уруғлар ювилмаслиги учун йиғилиб олишига эътибор қаратган, олим Саймон Поппинг, ҳудди шундай шаклда электрэнергиясининг иштирокисиз намлик ўзгаришига таъсир кўрсатадиган, ўз-ўзини айлантира оладиган пленкани қандай ясаш кераклигини тушуниб қолади.

Янги қопламанинг техник прототипи 60% гача намлик даражасига муносабат билдириши ҳамда, ўзи мустақил равишда рулонидан айланиб, керакли юзани намликдан маҳкам ҳимоялайдиган нозик пленка бўлиб ёйилиши мумикн.

Ишлаш принципи оддий, бироқ самарали- плёнка икки қавватдан иборат бўлиб, улардан бири- ташқи тарафида жуда кичик камералари бўлган нозик материал, иккинчиси эса, ўша камераларни тўлдирадиган гидрогелдан иборат.

Гель, намлик ошганида ёки тўғридан-тўғри намлик келиб тушганда, кенгайишни бошлайди ва шундай тарзда плёнкани керакли йўналишга қарата эзиб, рулонни айлантиради.

Бу каби технологияни стадионлар томларида ва оддий турар-жойларда, масалан, томи қочган жойларга шундай гелни қуюлиши мумкин. Ёки деразаларни ёпиш учун фойдаланиш мумкин, шунда улар ёз кунларида қуруқ ҳавони киритмайди ҳамда куз ва қишнинг совуғида иссқиликни мустаҳкам сақлаб туради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг