Францияда ўқитувчининг ўлдирилганини қўллаб-қувватлаган 14 ёшли бола ҳибсга олинди

0
1541
manba: AFP

Франциянинг Марсел шаҳрида 14 ёшли бола терроризмни қўллаб-қувватлаганликда айбланди. У ўтган ойда ўлдирилган ўқитувчи Самуел Патига ҳурмат кўрсатиш маросимида уни ўлдирган шахсни қўллаб-қувватлашини айтган. Бу ҳақда шаҳар прокурори пайшанба куни хабар берди.

LaProvence газетасининг маълум қилишича, афғон миллатига мансуб бўлган 14 яшар ўспирин ўзи ўқийдиган мактабда бўлиб ўтган тадбирда Самуел Патининг ўлдирилишини қўллашини ошкор қилган. У “Мен ҳам худди шу ишни қилган бўлардим” деган.

Марсел прокурори Доминик Лавренс бола сўроқ қилинганидан кейин қўйиб юборилганини, аммо, у энди назорат остида бўлишини маълум қилди.

Бу ҳафтада Марселда ўқитувчининг ўлдирилишини қўллаб-қувватловчи еттита ўқувчи аниқланган. Уларнинг учтаси ўзлари шундай ҳолатга тушсалар, Патини ўлдирган бўлишларини айтишди.

16 октябрда Париж яқинидаги ҳудудда тарих фанидан дарс берувчи Самуел Пати чечен миллатига мансуб 18 ёшли шахс томонидан ўлдирилди. Бунга ўқитувчининг дарс давомида ўқувчиларга мусулмонларнинг Пайғамбари ҳажв қилинган суратларни кўрсатгани сабаб бўлган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг