Флорида штатида турар-жой биноси қулаган, қурбонлар сони ортди

0
885
Фото:ria.ru

АҚШнинг Флорида штати Серфсайд шаҳрида кўп қаватли турар-жой биноси қўлаб тушган. Ҳодиса оқибатида 46 киши ҳалок бўлган, 7 июль куни яна ўн нафар фуқаронинг жасади топилди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар берди.

Терговчиларнинг айтишича, уйлар юқори намлик туфайли қулаб тушган бўлиши мумкин. Сўнгги бир ой ичида бино томида баъзи таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Аввалроқ, Флорида штати Серфсайд шаҳрида 130 хонадон вайрон бўлгани хабар берилган эди. Ўшанда 32 нафар фуқаро фожиа қурбони бўлган, 126 киши эса бедарак йўқолган.
Aгентликнинг маълум қилишича, қидирув ишлари давом этмоқда. Дам олиш кунлари бинонинг қолган қисмлари ҳам бузиб ташланди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг