ФХХ, интернетга кириш имконини берувчи глобал йўлдош тармоғига қарши чиқди

0
1943

Идора вакилининг баёнот беришича, Американинг OneWeb компанияси лойиҳаси миллий хавфсизликка таҳдид солади- деб ёзмоқда golos-ameriki.ru.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) АҚШнинг OneWeb стартапи лойиҳаси мамлакатнинг чекка ҳудудларида интернетга киришни таъминлашига қарши чиқди. Буни эса, лойиҳанинг разведка мақсадларида фойдаланиши мумкинилиги ва мамлакатининг миллий хавфсизлигига зарар етказиши эҳтимоли борлиги билан тушунтирди.

OneWeb компанияси, бутун сайёрани, бир неча юзлаб сунъий йўлдошлардан иборат тармоқ тузиб, Интернетга уланиш имокниятини яратмоқчи.

2015-йилда компания “Росcосмос” билан йўлдошларини орбитага чиқариш тўғрисидаги битимни имзолаган эди ва унинг шўъба корхонаси билан Россия учун хизмат кўрсатадиган қўшма корхона ташкил қилди.

Энди, Москванинг эътирозидан сўнг, OneWeb қўшма корхонада назорат қилайтган пакетларидан воз кечишга тайёрлиги хақида, соҳага оид иккита манба маълум қилмоқда. Бу шунингдек, давлат харидлари порталида эълон қилинган ҳужжатлар билан ҳам тасдиқланмоқда.

Москвадаги конференцияда сўзга чиққан ФХХ вакили Владимир Садовников, унинг идораси хавфсизлик нуқтаи назаридан Россияга хизмат кўрсатувчи лойиҳага қарши эканлигини маълум қилмоқда. Чунки бу чет эллик интернет-провайдернинг қишлоқ ва чекка ҳудудларда Интернет тармоғига киришини таъминлайдиган монополияси юзага келишига олиб келиши мумкин экан.

«Бу бир нечта Россия ҳудудларини хорижий алоқа тизимларининг аҳборотларига қарам қилиб қўяди «, – дейди Садовников ҳамда Москва, OneWeb сунъий йўлдошлари разведка учун маълумотлар тўплаш мақсадида ишлатилмаслигига ишонтирадиган далилларни келтиролмади, дея қўшимча қилган.

«Чет эл глобал йўлдошли алоқа тизимларини жойлаштиришдан келиб чиқадиган таҳдидларга қарши курашишнинг ягона самарали усули, хусусан, Арктика ва Шимолий шимолда кенг полосали интернетни тақдим этиш учун Россия Федерацияси ҳудудида ундан фойдаланишни чеклашдир», – дейди Садовников.

У сўзларига қўшимча қилиб, Россия томонига нисбатан тажовузкорона позицияда бўлмаганлар билан, масалан Москва- Ҳиндистон, Хитой ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликда, шу каби тармоқни яратишни қўллаб-қувватлаган бўлар эди.

Садовников, OneWeb ташаббуси каби бошқа сунъий йўлдош лойиҳалари, масалан Iridium кабилар кенг қўлланилмагани ва шунинг учун потенциал таҳдид деб ҳисобланмаганини эътироф этди.

Чоршанба куни OneWeb, кечроқ,  Reuters ахборот агентлигига берган баёнотида, “Роскосмос”нинг шўъба корхонаси билан қўшма корхона устидаги назорат улушининг Россия томонига тегишли эканлигини тасдиқлади ва корхона Россия томонидан бошқарилишини маълум қилди. OneWeb тизими «кўплаб ҳамкор-давлатларнинг меъёрий ва маданий талабларини тўлиқ ҳисобга олиш учун мўлжалланган», дейилади баёнотда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг