Жума куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Идлиб вилоятидан 400 мингга яқин одам Туркия чегараси томон ҳаракатланаётганини айтди. Бунинг сабаби Сурия ҳукуматининг Идлибда амалга ошираётган ҳарбий ҳужумларидир.
Айни пайтда Турк ташкилотлари Идлибда урушлар сабабли кўчиб кетаётган одамлар учун 10 мингдан ортиқ бошпана қуришни бошладилар. Туркия бу орқали Сурия чегарасидан келиши мумкин бўлган муҳожирларнинг янги оқимининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, Канцлер Ангела Меркелнинг Эрдўғанга айтишича, Германия бу режаларни қўллаб-қувватлаши мумкин.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Туркия ҳудудида уч ярим миллиондан ортиқ Суриялик муҳожирлар истиқомат қилмоқда.