Дунё аҳолисининг тўртдан бир қисми қурғоқчилик муоммосидан азият чекмоқда

0
1856
Манба: Times of India

Жаҳон Ресурслари Институтининг «Акведук тизимидаги сув хавфи атласи» («АСХА») томонидан сешанба куни эълон қилинган ҳисоботга кўра, дунё аҳолисининг қарийб чорак қисми истиқомат қилувчи 17 мамлакатда ўткир даражадаги сув танқислиги қайд этилган, сув кранлари қуриб қолганда бу ердаги аҳоли «кунлик нол» шароитида яшашга мажбур бўлмоқда.

Шунингдек, ушбу институт қурғоқчилик ва дарёлар тошқини хавфини ҳам таҳлил қилди. «Аҳвол энг оғир ҳисобланган 17 мамлакатда ер усти ва ер ости сувларининг йилига ўртача 80 фоизи қишлоқ хўжалиги, саноат ва муниципалитетлар исътемолига тўғри келган», -дейилади таҳлилий-баёнотда.

«Агар талаб шу шаклда ошиб бораверса, иқлим ўзгариши туфайли ортиб борадиган кичик муоммолар ҳам даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан Кейптаун, Сан-Паулу ва Ченнайдаги кризислар бу борада ёрқин мисол ҳисобланади.»

Қайд этиб ўтиш лозим, Қатар, Исроил, Ливан, Эрон, Иордания, Ливия, Қувайт, Саудия Арабистони, Эритрея, БАА, Сан-Марино, Баҳрайн, Ҳиндистон, Покистон, Туркманистон, Уммон ва Боцвана кучли 17таликка кирди.

«Қурғоқчилик – бу ҳозирча ҳеч ким бу ҳақида гапирмаятган шу кеча кундузимизнинг энг катта фалокатларидан бири ҳисобланади. Унинг оқибатлари озиқ-овқат хавфсизлиги, можаролар ва миграция ва молиявий беқарорликлар шаклида яққол намоён бўлмоқда», – дейди АСХА бош директори Эндрю Стер.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада қурғоқчиликнинг энг оғир даражалари қайд этилган 12 мамлакат аҳолиси истиқомат қилади. Ўз навбатида 13-ўринни эгаллаган Ҳиндистонда яшовчилар сони эса қолган 16 мамлакатникидан уч баравар кўп.

«Яқинда Ченнайдаги сув инқирози бутун дунё эътиборини қозонди, аммо Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида сувнинг сурункали танқислиги кузатилмоқда», – дейди Ҳиндистоннинг собиқ сув котиби Шоши Шехар. Ҳисоботда кўрсатилишича, сув етишмовчилиги энг паст кўрсатгичларни қайд этган ҳудудлар ҳам «қайноқ нуқталар»га айланиши мумкин. Мисол учун, АҚШ бу рўйхатда энг яхши 71-ўринни эгаллаб турган бир пайтда, Ню-Мексико штати БАА билан бир қаторда сув тақчиллигидан азият чекмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг