Москва полицияси ва Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФСБ) ходимлари уч нафар ўспирин миллатчиларни Қирғизистондан келган муҳожирни ўлдиришда гумон қилиб ҳибсга олишди, деб ёзади «Московский Комсомолец».
Қотиллик 26 июль куни Москва марказида, Таганский туманида, Мале Каменсчики кўчасида содир бўлган. Эрталабки соат 10 ларда паркда сайр пайтида 17, 18 ва 19 ёшли учта ўртоқ қурилиш майдончасидан ётоқхонага қайтаётган 25 ёшли Ўрол ва 32 ёшли Олтин исмли қирғизларга ҳужум қилишган.
Ҳужум натижасида Ўрол пичоқ билан етказилган жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган, қўлидан яраланган Олтин эса қочишга муваффақ бўлган.
Бир ҳафтадан сўнг ўсмирлар қўлга олинган.
Ўсмирлар уйидан совуқ қуроллар, пичоқлар, мачете, рамзлар тушурилган комбинезонлар, бошқа параферналиялар ва миллатчилик характеридаги адабиётлар топилган.
Уччала гумондорнинг ҳам қуроллари бўлган, аммо полиция қайси бири томонидан зарба берилганлигини аниқлай олмади. Икки йигит ўзларининг энг кичик ўртоқларига қарши гувоҳлик беришди.