Дивали байрамидан кейин Ҳиндистоннинг шимолий қисми заҳарли моддалар билан тўлди

0
1631
Фото: AFP

Ҳиндистоннинг шимолий қисмида яшовчи юз миллионлаб одамлар якшанба тонгини заҳарли ҳаво билан кутиб олишди. Бунга ўтган бир неча кун давомида нишонланган ранглар байрами Дивалида бўлиб ўтган мушакбозликлар сабаб бўлган.  15 ноябрь куни пойтахт Ню-Деҳли қалин тутун туфайли оқ рангга бурканди. Бу шаҳар атмосферасининг ифлосланиш даражаси ЖССТ томонидан ўрнатилган ўртача меъёрдан 9 баравар  кўп ҳисобланади. Ню-Деҳлининг раҳбари Арвинд Кежривал Дивали байрамидан олдин мушаклардан фойдаланиш ва уларни сотишни тақиқлаган эди. Аммо, ушбу чекловни амалга ошириш қийин бўлди. Пойтахт аҳолиси ушбу фестивални яхши нишонлаш учун якшанба куни тонг отгунча катта миқдордаги мушакларни отишди.  Одатда, Ню-Деҳли ҳавосининг ифлосланиши октябр ва ноябр ойларида янада авж олади. Бунга деҳқонларнинг қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини ёқиб юбориши, атрофдаги штатларда кўмир ёқадиган электр станцияларининг мавжудлиги, автомобил тутунлари ва шамолсиз ўтувчи кунлар сабаб бўлади.  Reuters томонидан таҳлил қилинган маълумотлардан аниқланишича, ўзи шундоқ ҳам дунёдаги энг ёмон ҳаводан азият чекадиган Панжоб,  Уттар-Прадеш,  Харяна,  Биҳар ва Ню-Деҳли штатларидаги шаҳарларнинг бу йилги ифлосланиш даражаси ўтган йилги Дивалидан кейинги ҳолатга қараганда анча юқори бўлди.

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг