COVID-19 коронавирусдан сақланишнинг йўллари

0
1769
Очиқ манбалардан олиб тайёрланган фотожамланма

Жонс Хопкинс университети (АҚШ)нинг COVID-19 коронавирусини юқтирмаслик ва уни олдини олиш учун ажойиб чоралари рўйхати эълон қилинди. Бу маълумотларни ўзбек тилига таржима қилдик ва бошқалар билан бўлишишни зарур деб билдик:

* Вирус – бу тирик организм эмас, балки липидлар (ёғлар) нинг ҳимоя қатлами билан қопланган оқсил (ДНК) молекуласи бўлиб, улар кўз, бурун ёки оғиз шиллиқ қавати ҳужайралари томонидан шимиб олинади ва уларнинг генетик кодини ўзгартиради (мутация) ва уларни вирусни кўпайтирувчи ва ҳужум қилувчи ҳужайраларга айлантиради.

* Вирус тирик организм эмас, балки оқсил молекуласи бўлгани учун, у ўлмайди, балки ўз-ўзидан емирилади. Емирилиш вақти ҳарорат, намлик ва у ўрнашиб олган материал турига боғлиқ.

* Вирус жуда нимжон; уни ягона ҳимоя қилувчиси – бу ёғдан иборат юпқа ташқи қатламидир. Мана шунинг учун ҳам, ҳар қандай турдаги совун ёки ювиш воситаси вирусни йўқ қилишнинг энг яхши усули ҳисобланади. Кўпик ёғни парчалайди (мана шунинг учун кўпроқ кўпик ҳосил қилиб, камида 20 сония давомида қўлларингизни ишқалаб ювишингиз зарур). Ёғ қатлами эриб, оқсил молекуласи мустақил равишда парчаланади ва титилиб кетади.

*ИССИҚЛИК ёғларни эритади; шунинг учун қўлларингизни, кийимларингизни ва бошқа нарсаларни ювиш учун 25 даражадан юқори бўлган сувдан фойдаланинг. Бундан ташқари, иссиқ сув кўпроқ кўпик ҳосил қилади, бу эса уни янада фойдали қилади.

* 65% дан ортиқ миқдордаги алкоголь ёки алкоголь аралашмаси, ҳар қандай ёғни, айниқса вируснинг ташқи липид қатламини эритади.

* 1 қисм оқартирувчи ва 5 қисм сув билан тайёрланган ҳар қандай аралашма оқсилни тўғридан-тўғри эритиб, уни ичидан парчалайди.

* Водород перекиси совун, алкоголь ва хлор каби ёрдам беради, перекись вирус оқсилларини эритади. Аммо перекись сизга ёрдам бериши учун сиз уни тоза ҳолда ишлатишингиз керак ва бу эса терига зарар етказади.

*ҲЕЧ ҚАНДАЙ БАКТЕРЦИДЛАРСИЗ. Вирус бу бактериялар каби тирик организм эмас; тирик бўлмаган нарсаларни антибиотиклар ёрдамида ўлдириш мумкин эмас, аммо юқорида айтилганларнинг барчаси билан сиз уни таркибини тезда йўқ қилишингиз мумкин.

* Ҳеч қачон фойдаланилган ёки фойдаланилмаган кийимларни, чойшабларни, матоларни силкитиб қоқманг. Ёдда тутинг, вирус ғовакли сиртларга ёпишади, вирус жуда инерт ва уч соат ичида (тўқима матоларда ва ғовакли сиртларда) , мисдан тайёрланган буюм устида тўрт соат ичида парчаланади, чунки бу табиий антисептик; ва ҳудди шундай  тўрт  соат ёғочда, чунки ёғоч намни ўзига тортиб олади, 24 соат ичида картон қоғоз сиртида, 42 соат металл ва 72 соат пластмасса сиртида сақланиб туради. Аммо агар сиз нарсаларни силкитиб қўйсангиз ёки латта ишлатсангиз, вирус молекулалари ҳавода уч соатгача сузади ва бунда у сизнинг бурнингизга ўрнашиб қолиши мумкин.

*Вирус молекулалари уйларда ва машиналарда кондиционерлардан фойдаланганда жуда барқарор бўлиб қолади. Ушбу молекулалар барқарор бўлиб қолишлари учун намлик ва қоронғулик керак. Шундай экан, қуритилган, қуруқ, иссиқ ва ёруғлик тушадиган муҳит вирусли молекулаларни тезроқ йўқ қилинишига ёрдам беради.

* Ультрабинафша нурлар вирусни сақлаган ҳар қандай объектга тушганида вирус оқсилини йўқ қилади. Масалан, ниқобни дезинфекциялаш ва қайта ишлатиш учун бу усул жуда мос келади. Эҳтиёт бўлинг, чунки ультрабинафша нурлари коллагенни (бу оқсил ҳисобланди) парчалайди ва келажакда ажин тушишига ва тери саратонига олиб келади.

* Вируснинг танага соғлом тери орқали кириб олишининг ИМКОНИЯТ ЙЎҚ.

* Сирка фойдасиз, чунки у ёғнинг ҳимоя қатламини йўқ қилмайди.

* Ароқ ва алкоголли ичимликларни ишлатманг. Энг кучли ароқни таркибидаги спирт миқдори – 40%, вирус молекуласини парчалаш учун эса 65% алкоголь лозим.

* LISTERINE (АКШда фойдаланадиган оғиз ювиш воситаси), таркибида 65% алкоголь мавжуд.

* Оралиқ бўшлиқ жой қанчалик қисқа бўлса, у ерда вируснинг концентрацияси шунчалик юқори бўлади. Очиқ ёки табиий равишда шамолатиб туриладиган хоналарда, шунга яраша, камроқ бўлади.

* Бу ҳақда кўп маротаба айтилган, аммо сиз шиллиқ қаватга, таомга, қулф-калитга, тутқичга, чироқ ўчириш-ёқиш мосламасига (переключателларга), масофадан бошқариш пультига, мобиль телефонга, соатларга, компьютерларга, столга, телевизор ва ҳк.ларга тегинишдан олдин ва кейин қўлингизни ювишингиз керак. Шунингдек, ҳожатхонадан фойдаланганда ҳам.

* Сиз қуруқ қўлларни намлаб туришингиз керак, чунки қўлларни тез-тез ювиш уларнинг қуриб кетишига олиб келиши мумкин ва вирусли молекулалар микро-ёриқ қўлларга ёки кесмаларга яширинган бўлиши мумкин. Намалантирувчи крем қанчалик ёглик бўлса, шунча яхши бўлади.

* Бундан ташқари, вирус узун тирноқларнинг орасида яширинмаслиги учун тирноқларни олинг.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг