CNBC: Хитой-АҚШ савдо музокаралари 10 октябрь куни бўлиб ўтади

0
1592
Foto: www.pbs.org

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо музокаралари 10 октябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтиши керак. Бу ҳақида пайшанба куни CNBC учта манбага таяниб хабар берди.

Манбаларга кўра, Хитой делегациясини ХХР Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Лю Хе бошқаради.

Пайшанба куни Хитой Савдо вазирлигининг расмий вакили Гао Фенг, Хитой ҳукумати АҚШ билан савдо музокараларининг 13-раундига фаол тайёргарлик кўраётганини айтди.

Бир неча ойлар давомида Хитой ва Америка Қўшма Штатлари савдо қарама-қаршиликларини бартараф этиш мақсадида кескин музокаралар олиб боришмоқда, унинг охирги 12 раунди 30-31 июль кунлари Шанхайда бўлиб ўтган эди. Ушбу ҳафтада икки мамлакатнинг ишчи гуруҳлари савдо номутаносиблиги ва инвесторларни ҳимоя қилиш муаммоларини олдиндан муҳокама қилишни режалаштирмоқдалар. ХХР Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Лю Хенинг сўзларига кўра, Пекин Америка томонининг қадамларини ижобий баҳолади, бу эса, 1 октябрдан 15 октябргача 250 миллиард долларлик Хитой товарларига 25% дан 30% гача солиқларни оширишни кейинга қолдиради. Қўшма Штатларнинг 16 та савдо объэктларига қўшимча тарифлар бекор қилинади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг