Биринчи марта Ҳиндистонда аниқланган янги коронавирус тури Буюк Британияда қайд этилди. Англия жамоат соғлиқни сақлаш хизматининг берган маълумотларига кўра, қиролликда ушбу инфекция турини юқтиришнинг 77 та ҳолати қайд этилган.
B1617 деб номланган ушбу тур Англияда 73, Шотландияда тўрт кишида қайд этилган. Энди олимлар ушбу штаммни ўрганишга киришди.
Пандемия бошланганидан буён Буюк Британияда коронавирусга қарши эмлашлардан кейин 28 кун ичида 127,1 минг киши вафот этди. Бу Европадаги энг катта кўрсаткичдир.