«Толибон» ўзбек тили мақоми ва Ўзбекистон хавфсизлиги бўйича аниқ кафолат берди

0
709
Фото:mfa.uz

Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати вакиллари билан учрашган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «толибон» мамлакат «заминидан Ўзбекистонга қандайдир таҳдид ёки хавф чиқишига йўл қўймаслиги» бўйича «кучли ва аниқ кафолат» берганлигини маълум қилди.

Шунингдек, Камилов ўзбек тили ва маданияти «толибон» ҳукумати даврида ҳам ривожланишда давом этишини таъкидлади.

Яқин орада Термизда савдо-иқтисодий, транспорт ва темир йўл соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича иккала томон ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ТИВнинг таъкидлашича, Афғонистон томони мамлакатлар ўртасидаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилинган ўзбекистонлик мутахассисларнинг хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг