Буюк Британия молия вазири агар Борис Жонсон бош вазир бўлса, ўз лавозимини тарк этишини ваъда қилди

0
1552
Манба: AP Photo/Alastair Grant, File

Британия молия вазири Филипп Хаммонд, агар кўпчилик кутгандек Борис Жонсон бош вазир бўладиган бўлса, ўз лавозимини тарк этишини айтди, дея хабар бормоқда AP News.

Ҳаммонд, якшанба куни, Жонсоннинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш ҳақидаги ваъдасига кўра 31 октябр куни имзоланадиган келишувига «мен ҳеч қачон имзо қўймайман», деб айтган.

У бир ҳафта ичида ўз лавозимини тарк этишини билдирган учинчи вазир ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, EИдан битим тузмасдан чиқиб кетиш Буюк Британия иқтисодининг бузилишига олиб келиши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг