Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Токио Олимпиадаси доирасида япониялик ҳамкасби Ёсихидэ Суга билан учрашди.
Вазир жамоатчиликни қўллаб-қувватлади ва ёзги ўйинларнинг хавфсиз ўтишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади. Бу ҳақда euronews нашри хабар берди.
Маълумки, ўтган йили бутун дунёда коронавирус тарқалиши сабабли қолдирилган Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июлда бошланиши режалаштирилган.
Қолаверса, Суга G7 саммити доирасида Жонсон билан савдо ва технологиялардан мудофаа ва иқлимгача бўлган қатор масалаларда биргаликда ишлашга келишиб олган.
Япония ҳукумати ва Халқаро Олимпия Қўмитаси ўйинлар давом этишини эълон қилди.
Токио 2020 ташкилий қўмитаси президенти Сэйко Хасимотонинг айтишича, агар G7 давлатлари ёзги ўйинларни режалаштирилган тарзда ўтказилишини қўллаб-қувватласа, мусобақа муҳлислари миннатдор бўлади.