Бразилияда коронавирусдан вафот этганлар сони 200 мингдан ошди

0
1469
Фото: Fabio Teixeira/Anadolu

7 январь пайшанба куни Бразилияда коронавирусдан вафот этганлар сони 200 мингдан ошиб кетди. Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ҳозиргача жами бўлиб 209 498 киши коронавирус қурбонига айланган. Айни пайтда Бразилия вирус қурбонлари бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди.

Бразилияда 7 январь куни коронавирусга чалиниш ва ундан вафот этганлар сони бўйича энг баланд натижалар қайд этилган бўлиб, пайшанба куни 87 843 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилган ва 1524 киши ушбу касаллик сабаб дунёни тарк этган.

Сан-Паулу университети эпидемиологи Пауло Лотуфонинг огоҳлантиришича, Бразилияда вазият бундан ҳам ёмонлашиши мумкин.

«Мен январни қандай ўтказишимизни ҳам билмайман. Кўплаб соғлиқни сақлаш ходимлари чарчаган. Одамлар жуда кўп азоб-уқубатларни бошдан кечиришга мажбур бўлишди” дейди Лотуфу.

Бразилияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш ҳали бошлангани йўқ. Соғлиқни сақлаш вазири Эдуардо Пазуеллонинг маълум қилишича, мамлакатда 20 январдан эмлаш бошланиши мумкин. Агар бу жараён ортга сурилса, унда мартда одамлар вакцинани қабул қилишни бошлашади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг