Бозорни барқарорлаштириш учун: Вашингтон Ар-Риёд ўрнига нефт сотишга тайёр

0
2136
Манба: REGNUM

Агар Саудия нефтни қайта ишлаш заводидаги портлашлардан сўнг нефт бозорида беқарорлик рўй берадиган бўлса, Қўшма Штатлар юзага келадиган шокларни барқарорлаштириш учун стратегик нефт захираларидан фойдаланишга тайёр. Бу ҳақида «Reuters» АҚШ Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Хабардан кўриниб турибдики, АҚШ Энергетика вазири Рик Перри нефт бозоридаги ҳар қандай бузилишларни қоплаш учун АҚШнинг стратегик нефт захираларини очишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, ҳусийларнинг Саудия Арабистонидаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужуми натижасида мамлакатда нефт қазиб олиш деярли икки баравар камайди. Ушбу воқеа глобал нефт бозорига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин, чунки шоҳлик нефт экспортида дунёда етакчи ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг