БМТ раҳбари бошқа эътиқоддагиларга нисбатан нафратни қўзғатадиган риторикага қарши курашишга чақиради

0
1990
Манба: БМТ / Р. Бажорнас фотосурати Суратлар коллажи: БМТдаги учрашувларда турли дин вакиллари иштирок этишади

Бугунги кунда одамлар эътиқоди ва қарашлари туфайли тобора кўпроқ таъқиб қилинмоқда ва ҳатто ўлдирилмоқда: экстремистлар яҳудийларни синагогаларда, мусулмонларни масжидларда отиб ташлашмоқда, насронийларни жазолашмоқда. Шафқатсиз сиёсий манипуляциялар натижасида диний эътиқодлар жамиятда бўлинишни келтириб чиқармоқда. Ваҳоланки, айнан умумий қадриятларга асосланган иймонгина, ўзаро бир –бирини тушуниш ва хилма-хилликка ҳисса қўшиши мумкин .

Бу ҳақда БМТ бош котиби Антонио Гутерриш “Дин ёки эътиқодга асосланган зўравонлик қурбонларини Халқаро хотира куни”  муносабати билан мурожаат қилди. Бундай тадбир биринчи марта нишонланмоқда. Бу борадаги қарор, Бош ассамблея томонидан қабул қилинди.

“Сўнгги бир неча ой ичида биз одамларга ва гуруҳларга уларнинг дини ёки эътиқоди туфайли ҳужумлар кўпайганини кўрмоқдамиз. Ибодатхоналарда яҳудийлар ўлдирилган, қабрлари устидаги қабртошлари эса свастика тасвирлари билан таҳқирланди; Мусулмонлар масжидларда отиб ташланди ва уларнинг диний объектлари вайрон қилинди;  илоҳий хизматларини бажараётган пайтида насронийларга жазо қўлланилиб, насронийлар черковлари ёқиб юборилди ”, дейди Бош котиб ўз мурожаатида.

Сўнгги бир неча ой ичида АҚШдаги синагогага, Янги Зеландиядаги масжидга, Шри-Ланкадаги католик черковларига ва Буркина-Фасодаги протестант черковига ҳужумлар уюштирилди. Дунё бўйлаб, Суриядан тортиб Марказий Африка Республикасигача бўлган барча жамоалар можаролар пайтида диний қарашлари туфайли ҳужумларга дуч келишмоқда.

«Шу куни биз дин ёки эътиқоди туфайли зўравонлик қурбонлари бўлганларни қўллаб-қувватлаймиз. Биз бундай ҳужумларнинг олдини олиш учун қўлимиздан келганини қилаяпмиз ва айбдорларни жавобгарликка тортишга ҳаракат қилмоқдамиз», деди БМТ раҳбари.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари барча динлар инсон ҳаётини қадрлашга ўргатишини ва барча инсонлар тенг ҳуқуқли бўлиб яратилганлигини тан олишини таъкидлаган ҳолда, ўзаро муроса билан боғлиқ қадриятлар ҳимоясида қатъий туришга ва нафрат уйғотувчи риторикага қарши курашни кучайтиришга чақирди.

Хилма-хиллик – бу бойлик ва куч манбаи; у ҳеч қачон таҳдид солмайди

“Биз нотўғри тушунча ҳосил қилиш, низо қўзғатиш, қўрқув ва нафратни тарқатиш учун қасддан ёлғон гапириб, динни манипуляция қилаётганларга қарши туришимиз керак. Хилма-хиллик – бу бойлик ва куч манбаи; у ҳеч қачон хавф туғдирмайди ”, -деди БМТ Бош котиби.

Антонио Гутерриш антисемитизм ва мусулмонларга нисбатан нафратни йўқ қилишга, насронийлар ва бошқа диний гуруҳларнинг таъқиб қилинишини тўхтатишга, шунингдек, ирқчилик, ксенофобия, камситиш ва зўравонликка ундайдиган барча шаклларини қоралашга чақирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг