БМТ: Мьянма ҳукумати мусулмонларни ўлдиришда давом эттирмоқда

0
1534

Мьянманинг Ракхаин штатида роҳинжа мусулмонларининг геноциди давом этмоқда- деб хабар беради Islam-today.
Бу ҳақда Мьянмада БМТнинг далилларни аниқлаш бўйича миссиянинг раиси Марзуки Дарусман журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.

«Бу айни пайтда содир бўлаётган ҳақиқий геноцид», – деб, унинг сўзларидан иқтибос келтириб ёзади Associated Press. Дарусман, мамлакатда бошланган ҳарбий амалиёт туфайли 700 мингга яқин Рохинжалар Бангладешга қочишга мажбур бўлгани хақида эслатиб ўтди.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, этник озчиликнинг тахминан 400.000 вакиллари ҳали хануз Ракхайнда қолмоқда ва «ўтган йилги шафқатсиз босимлардан кейин ҳам энг жиддий чекловлар ва репрессияларга дуч келмоқдалар».

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг