БМТ: Афғонистондаги нотинчликлар сабабли ўтган тўққиз ой ичида олти минг фуқаро зарар кўрди

0
1248
Фото: Parwiz/Reuters

Ҳозирги кунда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича ҳукумат ва Толибон ўртасида музокаралар давом этмоқда. Шунга қарамай бу мамлакатда ҳарбий тўқнашувлар тўхтамаяпти. БМТнинг берган маълумотларига кўра, Афғонистонда юз бераётган ҳужумлар туфайли 2020 йилнинг дастлабки 9 ойида 6 минг нафар тинч аҳоли вакиллари зарар кўрди.

“Январдан сентябрь ойига қадар бўлган урушларда тинч аҳоли вакилларининг 5939 нафари зарар кўрган. Уларнинг 2117 нафари вафот этган бўлса, 3822 нафари жароҳатланган. Мамлакатда юқори даражадаги ваҳшийликлар давом этмоқда ва бу фуқаролар учун жуда аянчли оқибатларга олиб келмоқда. Афғонистон фуқаролари дунёда ўлим хавфи энг юқори бўлган одамларлигича қолмоқда” дейилади БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси сешанба куни берган хабарда.

Қурбон бўлганлар ўлимининг 45 фоизига Толибон, 23 фоизига эса ҳукумат аскарлари сабаб бўлган. АҚШ ҳарбийлари эса бу борада 2 фоизлик натижа кўрсатган. Қолган одамларнинг ўлимига эса ИШИД ёки ташкилотчиси “аниқланмаган” ҳужумлар сабаб қилиб кўрсатилган.

2001 йилда АҚШ ўзининг аскарларини Афғонистонга киритди ва Толибонни ҳукуматдан ағдарди. Толибон шундан бери Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати билан курашиб келмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг