“Биз ислом ва терроризмни боғлашга қаратилган ҳар қандай уринишга қаршимиз”:Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси

0
1410
Фото: AFP

Саудия Арабистони ўз хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид соладиганларнинг барчасига «темир мушт»  билан зарба беради,  деди валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон пайшанба куни сўзлаган нутқида.

“Бугунги кунда Саудия Арабистонида экстремизмга йўл қўйилмайди.  Аммо,  биз турли экстремистик хатти-ҳаракатлар ва ғояларга дуч келишда давом этмоқдамиз. Қироллик нафрат ва зўравонликни келтириб чиқарадиган ҳар қандай террористик ҳаракатлар, амалиётларни қоралайди. Биз ислом ва терроризмни боғлашга қаратилган ҳар қандай уринишга қаршимиз”  дейди валиаҳд шаҳзода.

Бундан бир кун аввал ИШИД экстремистик гуруҳи Жидда шаҳридаги мусулмон бўлмаганлар қабристонида бўлиб ўтган тадбир пайтида бу ерга ҳужум қилганди. Ушбу тадбирда Франсия,  Греция,  Италия,  Буюк Британия ва АҚШ дипломатлари иштирок этаётган эди. Ҳужум оқибатида икки киши яраланган.

 Шунигдек,  18 октябрь куни ИШИД ўз тарафдорларини Саудия Арабистонидаги мусулмон бўлмаганларга ҳужум қилиш, бу ердаги нефт қувурлари ва иқтисодий инфратузилмани вайрон қилишга чақирган.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг